Роналду кетиб, ишларим юришди!
“Реал” тўпурарига айланган Карим Бензема ўйинининг очилишига Криштиану Роналдунинг Мадридни тарк этгани туртки бўлганини тан олди.
- Роналду “Реал”да ўйнаганида ҳар мавсум 50-60 та гол урарди. Мен бу ҳолатга мослашишга мажбур эдим. Майдонда кўпроқ ҳаракат қилиб, унинг тўп киритишига вазият яратишим талаб қилинарди.
Криштиану кетганидан кейин ҳаммаси ўзгарди ва масъулиятни зиммага олиш учун менинг навбатим келди. Бошқаларга голли пас ошириб, ўзим ҳам рақиб дарвозасини ишғол қила бошладим. Шу вазифани бўйнимга олганимдан кейин ҳаммаси яхши томонга ўзгарди.
Мен Роналду каби ўйнамайман, у ҳам Бенземага ўхшамайди, - деди Карим Бензема.
Франциялик ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 26 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 23 бор аниқ нишонга олди.
Фикрлар