Роналду клубдан
Ads

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятидан «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан шартнома имзолашни сўради, деб хабар беради Mirror.

Айни пайтда, «Реал»нинг асосий трансфер мақсади Англия терма жамоаси ва «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн бўлиб турибди. Жорий мавсумда у 11 ўйинда 11та гол урган.

Агар Кейннинг трансфери бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Рэшфорд «Реал» учун захира варианти бўлиб қолади.

Роналдунинг фикрига кўра, 19 ёшли инглиз иқтидорининг мадридликларга фойдаси тегиши мумкин.

Жорий мавсумда Маркус Рэшфорд 13 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.