Роналду "Лион"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Лион" (0:1) дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.

"Ўйинларда ҳар доим ҳам машғулотларда ишлаганингизни кўрсата олмайсиз. Биринчи ўйиндан кейин, жамоамизда ортиқча драматик ҳолатларни ёки ортиқча асабийлашишни кўрмадим.

Футболда мағлубиятлар ва ғалабалар бўлади. "Ювентус" барчасини ўнглай олади, менда бунга ишонч бор.

"Лион"га қарши кечган баҳс! Ҳа, футболда шунақаси ҳам бўлади ва бизни кўнглимиз тўлмади.

Чемпионлар лигасида ҳар нарса бўлиши мумкин, бу ерда доим қийин бўлган, аммо бизда ўзимизга ишонч бор ва жавоб ўйинида барчасини тўғрилай оламиз," - деди Роналду.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!