Роналду Лихтенштейнга қарши ўйинда тарихга кирди
"Ан-Наср" футболчиси Роналду Португалия - Лихтенштейн учрашувида асосий таркибда майдонга тушди. Ушбу ўйин орқали ҳужумчи тарихга кирди.
Криштиану миллий жамоаси таркибида 197 та баҳсда қатнашган биринчи футболчига айланди. Ундан олдинги рекорд қувайтлик Ал-Мутавага (196) тегишли эди.
Дастлабки турда Португалия 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Роналду эса дубль қилишга муваффақ бўлди. 38 ёшли ҳужумчи 2004 йилдан бери ҳар йили терма жамоа сафида гол уриб келмоқда.
Маъумот учун, Мартинес шогирдларини 2-турда Люксембургга қарши ўйин кутмоқда.
Фикрлар