Роналду Мальдинига тенглашиб олди, аммо Касильясга етишига ҳали анча бор

Хабарингиз бор айни дамда Москвада УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Ювентус” жамоалари баҳси бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, ушбу учрашув “кекса синьора” форварди Криштиану Роналду учун УЕФА шаъфелигида ўтган 174-ўйин бўлди. 34 ёшли португалиялик футболчи шу тариқа бу борада “Милан”нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини билан тенглашиб олди ва бу борада иккинчи ўринга кўтарилди.

Таъкидлаш керакки, бу борада энг кўп ўйин ўтказган футболчи “Порту” дарвозабони Икер Касльяс ҳисобланади. Унинг ҳисобида 188 та ўйин мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!