
Роналду Манчестерда меҳмонхона очади (ФОТО)
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ва "Ювентус"нинг амалдаги ярим ҳимоячиси Криштиану Роналду Pestana компанияси билан ҳамкорлик қилишда давом этади.
2023 йилга келиб, CR7 Pestana номи остида Манчестерда 11 қаватли ва 4 юлдузли меҳмонхона очилади.
Шаҳарнинг обрўли туманида қуриладиган меҳмонхона Роналду ва унинг шериклари учун 27 млн фунтга тушади. Лойиҳа ҳужжатлари аллақачон шаҳар ҳокимиятга топширилган.
Лиссабон, Мадрид ва бошқа шаҳарларда меҳмонхоналар аллақачон CR7 Pestana савдо белгиси остида ишлаб келмоқда.
Фикрлар