Роналду: Марселони соғиняпман
Ads

"Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду "Реал"даги собиқ жамоадоши Марселони соғинаётганини айтди.

“Биз Марсело билан бирга ўйнаганимизда ўзаро ажойиб муносабатда эдик. Биз ҳалигача ўзаро гаплашиб турамиз. У жуда фаол йигит ва мен уни соғиняпман”, - дейди 34 ёшли португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Марсело 2009-2018 йилларда бирга фаолият олиб боришди. Эътиборлиси, уларнинг ҳар иккаласи ҳам чап қанотда ҳаракат қилишарди.