Роналду машҳурликни бой берди

SEMrush портали Google орқали 2020 йилда энг кўп қидирилган футболчиларни аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унга кўра, ПСЖ юлдузи Неймар машҳурлик бобида Криштиану Роналдудан ўзиб кетди.

Маълумотларга қараганда, 2020 йил давомида қидирув тизимига Неймарнинг номи ойига 482636 маротаба киритилган.

“Ювентус” ҳужумчиси Роналдуни бир ойда ўртача 325 909 марта “қидиришган”. Бу борада учинчи ўринда Неймарнинг жамоадоши Килиан Мбаппе бормоқда. Мухлислар у ҳақида маълумот олиш учун бир ойда ўртача 147 955 маротаба Google тизимига сўров берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)