Роналду: Мен бироз босим остида қолган эдим

"Мен ҳақиқатдан ҳам хурсандман. Мавсумни яхши бошладик. "Сассуоло" яхши ҳимояланди, аммо биз ғалабага ҳақли эдик. Мен биринчи голимни киритишни истаётган эдим, бунга эришганимдан бахтиёрман.

Фойдаланилмаган вазиятлар? Бу футбол. Муҳими жамоам ғалаба қозонди. "Реал"дан кетганимдан сўнг турли гап-сўзлар туфайли катта босим остида қолдим. Жамоадошларимга мени қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат айтаман.

Мен кўп машғулот ўтказдим ва гол киритишимни билар эдим. Фақат қачон эканлиги вақт масаласи эди. Мен итальян футболига яхши киришиб кета олдим", - деди португалиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!