Роналду: Мен энди пулга муҳтож эмасман
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду унинг учун ҳозир пул биринчи ўринда турмаслиги айтди.

“Мен ҳамиша ғалаба қозонишни хоҳлайман, биринчи навбатда жамоавий турнирларда. Чунки, айнан шунинг ортидан шахсий совринларни ютишим мумкин. Бу ҳаётимдаги кундалик ишим. Мен ҳар куни фақат пул ишлаш учун эмас, мақсадларга етишиш учун  машқ қиламан.

Мен энди пулга муҳтож эмасман. Мен ўз исмимни футбол тарихига ёздириб қўймоқчиман. Яна ва яна ғалаба қозонишни хоҳлайман”, - дейди 34 ёшли португалиялик футболчи.