Роналду: Мен хоҳлаганимни ичаман

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггз жамоанинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду билан Coca-Cola ичимлигини деб тортишиб қолгани борасида гапириб берди.

Бир марта Гиггз Роналдуни нонушта пайтида Coca-Cola ичаётганини кўриб, "биз бу ерда бу ишни қилмаймиз", - деди.

Роналду бундан норози бўлган ва бир неча кундан кейин хет-трик муаллифига айланди ва ёши катта жамоадошига "мен хоҳлаганимни ичаман, Гиггз", - деди.

Уэльслик бу воқеани Utd Podcast эфирида гапириб берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар