“Роналду мени шарманда қилди!”

“Аталанта”нинг 26 ёшли германиялик ҳимоячиси Робин Госенс “Ювентус” юлдузи Кришиану Роналду билан содир бўлган вазият ҳақида гапириб берди.

- “Ювентус” билан ўйиндан кейин мен Роналдунинг футболкасини олиб, ўз орзумни амалга оширмоқчи эдим. Ҳуштак чалиниши билан, унинг олдига бориб “Криштиану футболкангни олсам бўладими?”, деб сўрадим. У менга қараб ўтирмади ва “Йўқ!”, деб таклифимни рад этди.

Мен қизардим, уялдим. Ўзимни заифдек ҳис қилдим. Атрофдагилардан бу шармандаликни яширишга ҳаракат қилдим, - дейди Госенс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
05/04/2021 15:59
Роналду кунтаку Ахмок у