Роналду Мессининг тўйида меҳмон бўлиши мумкин
Ads

“Барселона” клуби Лионель Месси ва Антонелла Рокуццо тўй ҳаракатларини бошлаб юборди. Никоҳ маросими 2017 йилда Месси ва унинг бўлажак рафиқаси дунёга келган Аргентинанинг Росарио шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган, бироқ тўй санаси ошкор қилинмаяпти.

Ronaldo - Antonella

Испан нашрларининг тарқатган хабарига кўра, Месси тўйига майдондаги асосий рақобатчиси Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни таклиф қилиши мумкин экан. Месси ва Рокуццо болаликдан дўст. Ҳозирда бу жуфтликнинг икки нафар – 4 ёшли Тьяго ва 1 яшар Матео исмли ўғли бор.