Роналду мураббийни ҳайратга солди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду уни қандай ҳайрон қолдирганини айтиб берди.
- Энг аввало, Криштиану ўзини бахтиёр ҳис қиляпти. Мени унинг футболга бўлган муносабати ҳайратга соляпти. Роналду 38 ёшида ҳам машғулотлар жараёнидаги ҳар бир машқда устунлик қилиш учун курашади. Шунга қарамай, у машғулотлардан энг охири кетади, - деди Роберто Мартинес.
Криштиану Роналду 2023 йилни дунёнинг энг зўр тўпурари сифатида якунлади. Тажрибали ҳужумчи йил давомида жами 54 та гол уриб, бошқа тўпурарлар – Килиан Мбаппе, Ҳарри Кейн ва Эрлинг Холанддан ўзиб кетди.
Бундан ташқари, Роналду жаҳон футболида ўз мамлакати терма жамоаси учун энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида халқаро миқёсда 205 та ўйин ва 128 та гол бор.
Фикрлар
У́збекистонликлар Сени мард ва одамгарчилигингни юкори бахолаймиз