Жорий мавсумни “Манчестер Юнайтед” сафида бошлаган Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия лига кубогида олтин медаль олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.

Қизиғи, у "қизил иблислар" сафида бу мусобақанинг бирорта ўйинида майдонга тушмаган. Англия Лига кубоги регламентига кўра, ғолиб жамоа 30 та медаль олади, бу медаллар клуб футболчиларига топширилиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" турнир давомида 27 нафар футболчидан фойдаланган, ўтган йилнинг ноябрь ойида клубни тарк этган Роналду эса улар орасида йўқ эди. Қолган учта медаль тақдирини Манчестер клубининг ўзи ҳал қилади.

Шундай қилиб, Роналду турнирда ғалаба қозонгани учун медаль олиши мумкин, аммо кубок эгаси ҳисобланмайди, чунки у кубок учрашувларида майдонга тушмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!