Роналду назоратга олинди
Саудия Арабистони чемпионатида Криштиану Роналду ёрдамида мусобақа пешқадамига айланган ва чемпионлик учун курашаётган “Ан-наср” португалиялик юлдуз бўйича маълумот берди.
Клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали 41 ёшли ҳужумчи ва жамоа сардори Криштиану Роналдуда жароҳат борлигини билдирди.
- Криштиану Роналдуда “Ал-Фейҳа”га қарши сўнгги ўйиндан кейин сонорти пайи жароҳати аниқланди. У реабилитация дастурига киришди ва ҳар куни назорат остида бўлади, - дейилади клуб баёнотида.
Саудия Арабистони Про-Лигасининг 24-турида “Аль-Фейҳа”га қарши баҳсда “Ан-Наср” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда Роналду 81 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. 11-дақиқада португалиялик ҳужумчи пенальтидан гол ура олмади.
Жорий чемпионатда Роналду 22 та ўйинда 21 та гол урган.
Фикрлар