Роналду нега қора рангдан қўрқади?
Ads
 
 
"Реал" етакчиси ва "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналду нега ҳеч қачон қора бутса киймаслигининг сабаби ойдинлашди.
 
Криштиану дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири бўлишдан ташқари, мода соҳасида ҳар қандай маркетологнинг орзусидаги шахсдир. Шундай бўлса-да, Криштиану Роналдунинг ҳам мода масаласида ўз диди ва қарашлари бор. У қора рангли бутса кийишни ёқтирмайди. Бу борада ёрқин рангларни хуш кўради.
 
 
Роналдуга бутса тайёрлайдиган Nike компанияси вице-президенти Макс Блау футболчининг айрим талаблари ҳақида гапирди.
 
- Ҳар бир футболчи ёқтирган ва ёмон кўрадиган ранглар бўлади, - дейди Макс Блау. - Илмий томондан бутсаларнинг ранги ўйинчининг фикрлаш жараёнига таъсир қилиши исботланган. Агар сенга ўз кийиминг ёқса ўзингни хотиржам ҳис қиласан. Криштиану қора бутсаларни ёмон кўради. Унинг фикрича, қора секинлик рамзи. Криштиану эса ўзини тезкор футболчи сифатида ҳис қилишни истайди.
 
Криштиану Роналдунинг бу фикрини инобатга олган Nike компанияси мутахассислари "Реал" етакчисининг "Олтин тўп"ни қўлга киритгани муносабати билан ишланган бутсаларни оқ ва олтин рангда тайёрлади.
 
 
Янги бутсалардан Роналдунинг тезлиги янада ошса ажаб эмас...