Роналду: Ўғлимнинг онгини заҳарлашяпти
 
"Реал" ва Португалия терма жамоаси етакчиши Криштиану Роналду турли гап-сўзлар билан ўғлининг онгига таъсир қилишга ҳаракат қилаётган ғаразли одамлар борлигини айтди.
 
- Баъзан одамлар ўғлимга унинг отасидан зўр футболчи борлигини айтиб, онгини заҳарламоқда, - деди Криштиану Роналду. - Ўғлим ақлли бола ва унга кўпинча бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш ва хотиржам бўлиш ҳақида гапираман. Дунёда ҳасадгўй одамлар борлиги туфайли у бунақа нарсаларга кўникиши керак.
 
 
Криштиану Роналду ўғли келажакда зўр ҳужумчи бўлишини истайди. Шунингдек, португалиялик футбол юлдузи ўғлининг дарвозабон бўлишини ҳазм қилолмаслигини ҳам айтган.
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)