Роналду ўрнига ҳали танилмаган ҳужумчи олинади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳамон ҳужумчи позициясига янги ўйинчи қидиряпти. Манчестерликлар нишонига “Атлетико” форварди Матеус Кунья тушди.

23 ёшли футболчи Бразилиянинг “Коритиба” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва Европага 2017 йилда келган.

Ёш ўйинчи “кўҳна қитъа”даги фаолиятини Швейцариянинг “Сьон” жамоасидан бошлади.  Бир йилдан кейин “Лейпциг” билан шартнома тузиб, икки мавсумдан сўнг “Герта”га кўчиб ўтди.

Матеус бир йил муқаддам “Атлетико” сафига қўшилди ва Ла Лигадаги дебют мавсумида 26 та учрашувда олтита гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

Фаолияти давомида 162 маротаба майдонга тушиб, 39 та гол урган ва жамоадошларига 28 та голли пас узатган футболчи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ, “Атлетико” бир неча позицияда ўйнай оладиган истеъдоди соҳибини “Манчестер Юнайтед”га 50 миллион еврога сотмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!