Роналду ўрнига Мбаппе келади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳужум чизиғидаги муаммоларни Килиан Мбаппе ёрдамида ҳал қилмоқчи.

Манчестерликлар жорий мавсумнинг дастлабки 14 та учрашувида атиги 20 та тўп киритди. “Юнайтед” даражасидаги жамоа учун бу ўта паст кўрсаткич ҳисобланади.

Айни пайтда жамоа ўтган йилги тўпурар Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёрланмоқда. 37 ёшли ҳужумчи матбуотдаги чиқишларидан кейин январь ойидаёқ клубни тарк этиши кутилмоқда.

“Манчестер Юнайтед” вазиятни ўнглаш учун катта харажатдан қочмаслигини билдирган. Унга кўра, клуб ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени олиб келмоқчи. Франциялик ҳужумчининг ҳам ўз клуби раҳбарияти билан муаммоси бор.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” Мбаппе учун парижликларга 150 миллион евро таклиф қилади. 23 ёшли футболчига ҳар ҳафта 500 минг фунт маош тўлаш режалаштирилган.

Агар бу трансфер ўхшамаса, манчестерликлар эътиборини “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхенга қаратади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!