Роналду ўзи учун энг қадрли кубокни айтди

Яқинда "Ал-Насср" футболчисига айланган ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг совринлари ичида энг муҳимини танлади.

"Эҳтимол, "Евро-2016" кубоги фаолиятим давомида қўлга киритган энг муҳим унвон бўлса керак. Ўзинг ўсиб-улғайган мамлакатинг учун нимадир ютиш бу энг ажойиб туйғу", - деди португалиялик футболчи "LiveScore" порталига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Евро-2016" финалида Португалия терма жамоаси финалда Францияни мағлуб этганди. Криштиану Роналду ўйин бошида жароҳат олган.

"Охирида қувончни, кейин қайғуни, кейин яна қувончни ҳис қилдим. Жароҳатдан кейин майдонни йиғлаб тарк этдим. Тиззам шишганидан жуда асабий эдим", - деб эслайди ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!