Роналду Пеленинг афсонавий рекордини янгилади!

Бироз олдин А Серия 15-тури доирасида "Ювентус" - "Удинезе" беллашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Туринликлар юлдузи Криштиану Роналду дублни расмийлаштириб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Роналдунинг 70-дақиқада киритган иккинчи голи португалияликнинг барча расмий учрашувлардаги 758-голи сифатида қайд этилди. 5 карра "Олтин тўп" соҳиби бу кўрсаткич бўйича Пеленинг афсонавий рекордини янгилади.

"Футбол қироли" ҳисобида барча расмий ўйинларда киритилган 757 та гол мавжуд ва бу натижа энди рекорд ҳисобланмайди. Шунингдек, Роналдуда ўз кўрсаткигини янада яхшилаб олиш имконияти бор. 35 ёшли ҳужумчи ҳамон юқори даражада ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!