Роналду Португалиянининг икки учрашувдаги ғалабаси ҳақида гапирди
Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси учун "Евро-2024" саралаши яхши бошланганлиги ҳақида гапирди.
Европа чемпионати саралашининг дастлабки икки босқичида Португалия терма жамоаси Лихтенштейн ва Люксембург устидан ғалаба қозонди. Бу учрашувларнинг ҳар бирида Роналду иккитадан гол урди.
"2 ўйин, 2 ғалаба. Мақсадга эришдик. Мазкур ижобий стартга ҳисса қўшганимдан хурсандман. Фақат олдинга", - дея ёзди ҳужумчи Twitterда.
Фикрлар