Роналду Рамос натижасини такрорлади
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду халқаро миқёсдаги 180-ўйинда майдонга тушди. Шу тариқа, Роналду испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос натижасини такрорлади.
Роналду 4 сентябрь куни Европа терма жамоалари ичида энг кўп ўйинга тушган футболчига айланиб олиши мумкин. Унинг учун ҳужумчи Қатарга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли форвард кеча Ирландияга қарши баҳсда дублга эришиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Қолаверса, КриРо терма жамоалар сафида гол уриш борасида рекордчига айланди.
Фикрлар