Роналду
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” форварди Маркус Рашфордни “қироллик клуби” сафида кўришни жуда ҳам истамоқда.

Mirror нашрининг хабар беришича португалиялик футболчи ушбу масалада клуб президенти  Флорентино Перес билан ҳам гаплашган ва уни жамоага олиб келишни сўраган. Роналдунинг фикрича Рашфорд “қироллик клуби” учун жуда фойдали бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Рашфорд жорий мавсум АПЛнинг жами 6та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.