Роналду
Ads

Июнь ойида испан прокуратураси Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиқлардан бўйин товлашда айблаган эди ва натижада португалиялик футболчи “Реал”ни тарк  этиши борасида хабарлар тарқалган эди.

“Қаймоқранглилар” устози Зинедин Зидан ушбу хабарларни инкор этди.

“Сўнгги вақтларда Криштиану билан боғлиқ жуда ҳам кўп гаплар бўлди. Мен у билан ҳар сафар гаплашганимда у жуда ҳам сокинлигини ва унда ҳеч қандай кетиш хисси йўқлигини пайқаганман. У ҳозир таътилда, 5 августдан сафимизга келиб қўшилади”, – деб айтиб ўтди Зидан.