Роналду ростан ҳам "Ал-Наcср"га ўтяптими?

Кўплаб нашрлар 1 январь санасида Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши ҳақида ёзмоқда. Сўнгги бир ой ичида Криш бутун дунёни ўзи ҳақида фикр билдиришга мажбурлаётгани рост. ЖЧ бошида "Манчестер Юнайтед" билан ўртадаги шартномасини бекор қилган бўлса, чорак финал арафасида янги клуби номи ҳам маълум бўлгани катта шов-шувга сабаб бўлди. Аслида, бир ой ичида дунёнинг энг машхур клубидан кетиб, энг бадавлат жамоаси эътиборига тушиш Роналдудан бошқаси эплай олмайдиган иш.

Таниқли "Marca" нашрининг маълум қилишича, Роналду аллақачон Жалолиддин Машарипов тўп сураётган "Ал-Насср" жамоаси билан шартнома имзолаб бўлган. Унга кўра, келишув 1 январдан кучга киради. Шартнома 2,5 йилга мўлжалланган бўлиб, 37 ёшли ҳужумчи яқин шарқни забт этишга қарор қилган.

Бунинг асосий сабабларидан бир эса, сўзсиз португалияликка таклиф этилаётган фантастик моаш. Роналду турли бонус ва реклама роликларини ҳисобга олганда 200 миллион евро ишлаб топади. Яъни, Криштиану сайёрамизнинг энг сердаромад футболчисига айланди. Бу ҳам яна бир ўзига хос рекорд дегани.

"Marca" нашрининг маълум қилишича, бу трансфернинг асосий сабаби Роналду Европада аввалгидек жамоасини елкасида олиб юришга қодир эмаслигини тушуниб етган. Осиёда эса, буни уддалаши мумкин. Ҳозир "Ал-Насср" сафида Жалолиддин Машариповдан ташқари Давид Оспина, Альваро Гонсалес сингари легионерлар тўп тепмоқда.

поукшпоукшпо2

Ҳозир бир манба билан чегараланиб қолиш нотўғри. Шунга қарамай, ёзда инглиз нашрларининг тарқатган хабарларга эътибор қилсак, вазият ойдинлашади. "The Mirror", "The Sun" ва бошқа кўплаб манбалар "Манчестер Юнайтед" Роналду борасида Саудия Арабистонидан бошқа мамлакат клубларидан таклиф қабул қилмагани ҳақида ёзилган. Катта эҳтимол билан, футболчи секин-аста мана шу даражага тайёрланиб келган бўлиши мумкин. Ҳатто, "Спортинг" клуби ҳали Роналду билан музокара ўтказгани йўқ.

Эндиликда, "Marca" нашри тарқатган хабарни инкон этувчи турли манбаларнинг маълумотлари пайдо бўлмоқда. Барчасига мундиал сўнгида эълон қилинадиган расмий маълумотлар ойдинлик киритади. Воқеалар ривожини сайтимизда кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!