Роналду Саудия ва Португалия чемпионатини солиштирди

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони ва Португалия чемпионатларини солиштирди. 38 ёшли форвард ўтган ёзда кўплаб юлдуз футболчилар кўчиб ўтган Саудия лигасини юқори баҳолади.

Саудия Арабистони чемпионатида кучлироқ футболчилар бор. Шу сабабли, мен бу чемпионат аллақачон Португалия Примерасидан ўзиб кетганига ишонаман", - дея Роналдунинг сўзларини келтиради "AS" нашри.

Криштиану шу йил бошида "Ан-Наср"га ўтди ва 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Роналду жорий мавсум Саудия Арабистонида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!