Роналду Саудиядан иккита қимматбаҳо вилла сотиб олди

  • 24 декабрь, 15:22
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонидан саккиз миллион еврога иккита вилла сотиб олди. Улар Қизил денгиздаги Нужума оролида жойлашган.

Tecno

- Мен учун бу ер ўзига хос жой. Бу ерга биринчи марта келганимизда Жоржина иккаламиз орол билан боғлиқликни ҳис қилдик. Бу оролда ниҳоятда гўзал табиат бор. Бу ерда ором оламиз, - дея 40 ёшли футболчининг сўзларини келтирди Goal.

Криштиану 2023 йил бошидан буён Саудия Арабистони чемпионатида тўп суриб келмоқда. Футболчининг "Ан-Наср" билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Футболчининг бозор нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!