Роналду сен гўзал хоним эмас, золим хотин билан яшаяпсан!
Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригеснинг қариндошлари унинг машҳур футболчи билан яшаётанидан бери ўзгариб қолгани, муносабатларни узиб юборганидан норози бўлмоқда.
- Мен ҳеч қачон ундан бирон нима сўрамаганман. У Роналду билан учрашаётганини билганимдан кейин атиги бир-икки марта қўнғироқ қилди. Жоржина биздан уяляпти чунки биз у яшаётган ҳашаматдан узоқмиз.
Мен Жоржина ва унинг синглиси таъминотига масъул эдим, уларга кийим сотиб олардим, сувига, ишлатган электрига тўлов қилардим. Мен Криштианунинг фейсбукдаги саҳифасига: “Энг золим аёл сенинг ёнингда, нима учунлигини билишни истасанг, менга боғлан, ҳаммасини тушунтириб бераман!”, деб ёздим, - дейди Жоржинанинг амакаси Иисус.
Жоржинанинг холаси Лидия ҳам ундан норозилигини яширмади.
- У бобоси ва бувисидан хабар олмай қўйди. Унга бир неча бор қўнғироқ қилдик, рақамини ўзгартирибди. Энди унинг инсофсиз қиз эканини ҳамма билади, - деди Лидия хоним.
Фикрлар