Роналду Швейцария устидан қозонилган ғалаба ҳақида пост қолдирди
Португалия сардори Криштиану Роналду жамоасининг Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичи доирасидаги Швейцария устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Бу Португалия учун жаҳон футболидаги энг йирик турнирдаги тарихий натижа содир бўлган ажойиб кун бўлди. Истеъдодли ёшларга тўла жамоамиз чиройли ўйин намойиш этди, бунинг учун уларни табриклашимиз лозим.
Орзу ҳамон тирик! Охиригача олға, Португалия",-дея ёзиб қолдирди у "Инстаграм" саҳифасида.
Маълумот учун, португалияликлар 1/8 финалда 6:1 ҳисобида Швейцарияни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Энди уларга Марокаш терма жамоаси рақиблик қилади.
Фикрлар