Роналду собиқ клубига қайтиши мумкин
Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" ва Португалия миллий терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду жамоаси ўйинларини бойкот қилмоқда ва бир қатор учрашувларни ўтказиб юбормоқда. Шу муносабат билан 41 ёшли марказий ҳужумчининг бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
ESPN маълумотларига кўра, тажрибали португалиялик тўпурар ватанига қайтиб, Лиссабоннинг "Спортинг" клуби билан шартнома имзолаши мумкин. Айни шу жамоада Роналду фаолиятининг илк босқичларида тўп сурган.
Маълумот учун, форварднинг саудияликлар билан тузган амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида ўз якунига етади.
Фикрлар