Роналду тарихий гол билан катта рекордни янгилади

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду халқаро майдонда ҳам гол уришда давом этмоқда. 39 ёшли юлдуз Португалия терма жамоаси сафида Шотландия дарвозасини ишғол қилди.

Миллатлар лигаси доирасида аввалги турда 900-голини киритган Роналду энди бу довонни ҳам ошиб ўтди.

88-дақиқада аниқ зарба билан португалияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъкинлаган форвард барча расмий учрашувлардаги голлари сонини 901 тага етказиб олди. Бу рекорд натижа ҳисобланади.  

Роналду клублар миқёсида “Спортинг”да бешта, “Манчестер Юнайтед”да 145 та, “Реал”да 450, “Ювентус”да 101 та ва “Ан-Наср”да 68 та тўп киритган.

2003 йилдан бери Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчи халқаро майдонда 214 та ўйиндаги голли сонини 132 тага етказиб олди. Роналду терма жамоадаги ўйинлар ва голлар сони бўйича ҳам мутлақ рекордчидир

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!