Роналду тарихий рекорддан кейин мухлисларга мурожаат қилди
Саудия Арабистони чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Ан-Наср” навбатдаги турда “Ал-Ухдуд” жамоаси меҳмони бўлиб, сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Риёдликларнинг голлари Криштиану Роналду ва Жоау Феликс ҳисобига ёзилди.
Криштиану Роналду бу учрашувдан кейин 124 та гол билан “Ан-Наср” тарихидаги энг зўр тўпурарга айланди. Шунингдек, фаолиятидаги умумий голлари сонини 968 тага етказиб олди.
Бир учрашувда иккита рекорд соҳибига айланган 41 ёшли ҳужумчи ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Яна бир қадам олдинга. Бирга, ягона жамоа сифатида. Биз мақсадимизга эътибор қаратганмиз. Ҳар доим биз билан бўлган мухлисларга раҳмат, - деб ёзди Роналду ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
28-турдан кейин “Ан-Наср” 73 очко тўплаб, турнир жадвалини бошқармоқда.

Фикрлар