Роналду тўрт карра “Олтин тўп” соҳиби!
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятида тўртинчи марта “Олтин тўп” соҳибига айланди.

Бунгача португалиялик футболчи 2008, 2013 ва 2014 йилларда “Олтин тўп” ушбу совринга лойиқ деб топилган. Жорий йилда Роналду “Реал” сафида ЕЧЛ ва Португалия термаси билан Евро-2016 мусобақаларида ғолиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, 2010-2015 йилларда “Олтин тўп”ни топриши ҳуқуқи ФИФА ташкилотига тегишли эди. 2016 йилдан эса ушбу ҳуқуқ France Football журналига ўтди. Расмий тақдирлаш маросими январь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Минбар

Барча блоглар