Роналду учун курашда "Ал-Наср"нинг бир рақиби бор эди
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга нафақат Саудия Арабистони клуби, балки бошқа жамоалардан ҳам аниқ таклиф тушганди. ESPN журналисти Тэйлор Твеллманнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, 37 ёшли тўпурарга МЛСнинг бир нечта клублари қизиқиш билдирган.
Инсайдер хабарига кўра, "Канзас-Сити" португалиялик билан анчадан бери музокарага киришган. Бу клубнинг таклифи ҳам "Ал-Наср"никидан асло кам бўлмаган. Бироқ португал Саудия Арабистони жамоаси фойдасига танлов қилди.
Роналдунинг "Ал-Наср" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг маоши мавсумига 200 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар