Роналду урушдан қочиб, футболни четга суришга қарор қилди
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг энг машҳур футболчиси Криштиану Роналду ва унинг оиласи унинг оиласи Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро фонида вақтинча Испанияда яшаб туришга қарор қилди.
Испания оммавий ахборот воситаларининг маълумотига кўра, Роналду ва Жоржина Родригес фарзандларининг кундалик ҳаётида барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида вақтинча Испанияга қолади. Шу билан бирга, уларнинг Саудия Арабистонига қачон қайтиши ҳозирча аниқ эмас.
Қайд этилишича, оила ой бошида хусусий самолётда Саудия Арабистонини тарк этган ва ҳозирда Мадриднинг нуфузли Ла Финкa ҳудудидаги ҳашаматли уйда яшамоқда.
Дастлаб сафар болаларнинг баҳорги таътилига тўғри келган, аммо қайтиш масаласида ҳозирча аниқлик йўқ.
Ҳозирги вақтда Криштиану Роналду Саудия Про Лигасидаги ўйинлардан бирида олган жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтмоқда.
Фикрлар