Роналду ва Месси 2020 йилда энг кўп маош олган машҳурлар рейтингида кучли бешликдан жой олди

Дунёга машҳур Forbes журнали 2020 йил якунларига кўра сайёрамизнинг энг кўп маош олган машҳур инсонлар рейтингини тузиб чиқди.

Эътиборлиси, рейтингнинг дастлабки бешталигидан икки нафар футболчи - Криштиану Роналду ("Ювентус") ва Лионель Месси ("Барселона") жой олди. Унга кўра, португалиялик футболчи бу йил жами 105 миллион доллар маош олган, аргентиналик футболчи эса 104 миллион доллар.

Улардан юқорида фақатгина актриса Кайли Женнер (590 млн$), рэпер Канье Уэст (170 млн$) ва теннисчи Рожер Федерер (106,3 млн$) жой олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)