Роналду ва Месси яна битта чемпионатда тўп суради: Леога А Серия клуби шартнома ҳозирламоқда

"Интер" "Барселона" сардори Лионель Мессини қўлга киритишга уриниб кўради, дея хабар бермоқда Sport Mediaset.

Манбага кўра, италияликлар клуби 2021 йил ёзида аргентиналик футболчига шартнома таклиф қилиб кўрмоқчи.

"Интер" Месси ортидан йирик реклама шартномалари имзолаши ва футбол аҳлини ўзига қаратиш имкониятларини инобатга олган ҳолда, Леога йилига 50 миллион евро маошли келишув тайёрлайди.

Шунингдек, Мессининг отаси Испаниядаги молиявий қийинчиликлар ортидан ўз бизнесини Миланга кўчиришга қарор қилган, бироқ бу Леонинг трансфери билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин.

Месси ва "Барселона" ўртасидаги амалдаги келишув 2021 йил ёзида якунига етади. Томонлар келишувни узайтириш бўйича бир тўхтамга кела олмаяпти.

Жорий мавсумда ҳужумчи "Барселона" сафида Ла Лига баҳсларида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол киритиб, 23 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jahongir008
25/07/2020 17:37
messi barcada qoladi
&
jahongir008
25/07/2020 17:37
messi barcada qoladi