Роналду ва Рамос яна бир жамоада ўйнаши мумкин
"Ан-Наср" Криштиану Роналдуни сотиб олиш билан кифояланмаяпти. Саудия клуби ўз сафига юқори даражадаги футболчиларни таклиф этишда давом этмоқчи.
Ижтимоий тармоқ журналисти ва инсайдер Адриан Грениернинг сўзларига кўра, "Ан-Наср"нинг қизиқишлари орасида ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос ҳам бор.
Рамоснинг ПСЖдаги келажаги ноаниқ бўлиб турибди. Испаниялик ҳимоячининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди.
Риёдликлар вазиятдан фойдаланиб, Рамосга таклиф билан чиқмоқчи.
Шундай қилиб, Рамос ва Роналду яқин келажакда Саудия Арабистонида бирга ҳаракат қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 23 февралда 36 ёшли мудофа вакили ўз хоҳишига кўра Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Фикрлар