Роналду ва Сарри ўртасида келишмовчилик борми?

«Ювентус» клуби спорт директори Фабио Паратичи жамоанинг "Милан"га қарши ўйинида юзага келган Роналду ва Сарри ўртасидаги вазият борасида фикр билдирди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар берди.

Криштиану ва мураббий ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ. «Аталанта»га қарши ўйин олдидан Сарри ва Криштиану биргаликда футболчини қайдномага киритмасликка қарор қилинди. Чунки Роналдунинг тиззасидаги кичик жароҳати безовта қилаётганди. Криштиану жароҳатидан фориғ бўлса, ҳеч қандай муаммоларсиз машғулотларга қайтади, - деди Фабио Паратичи.