Роналду яна битта гол урса нима бўлишини биласизми?

Криштиану Роналду А Сериянинг навбатдаги турида “Сассуоло” дарвозасини ишғол қилганидан кейин профессионал фаолиятида урган голлари сонини 759 тага етказиб олди. У бу кўрсаткич бўйича 65 йилдан бери сақланиб келаётган рекордни такрорлади. Роналдуга бу натижага эришиш учун 1037 та учрашув керак бўлди.

Аввалги рекорд натижани 1931-1955 йилларда тўп тепган чехиялик ҳужумчи Йозеф Бицан қайд этган бўлиб, фаолияти давомда 759 та гол урган. Энди Криштиану Роналду яна битта аниқ зарба билан янгиланиши қийин бўлган тарихий рекорд – дунёда расмий учрашувларда энг кўп гол урган футболчига айланади.

Яқинда португалиялик ҳужумчи 817 та учрашувда 757 та гол урган футбол қироли Пеледан ўзиб кетган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)