Роналду: Яна битта муҳим ғалабани қўлга киритдик
“Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг Твиттер саҳифасида “Лацио”га (2:0) қарши Италия чемпионати 2-тур баҳсидаги ғалабаси ҳақида изоҳ қолдирди.
– Яна битта муҳим ғалаба. Олға, йигитлар, – деб ёзади португалиялик футболчи.
Эчлатиб ўтамиз, туринликлар “А” серияда иккита ўйинда ҳам зафар қучишди. Тўплар нисбати 5:2.
33 ёшли португалиялик футболчи “кекса синьора” сафида расмий ўйинларда гол ургани йўқ. У январдан бери чемпионатнинг иккита ўйинда кетма-кет рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.
Фикрлар