Роналду янги рекорд остонасида
Ads

Бироз аввал Испания чемпионатининг 18-тури доирасида "Севилья" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Ўйинда андалусияликлар мусобақа пешқадамини иродали тарзда мағлуб этишди - 2:1.
Мадридликларнинг ягона голига 67-дақиқада Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, пенальтидан киритилган бу гол португалиялик ҳужумчининг Ла Лигадаги 11 метрлик зарбадан киритган 56-голи бўлиб тарихга кирди. Роналду бу кўрсаткич борасида машхур мексикалик футболчи Уго Санчесга етиб олди. У янги рекорд остонасида.