Роналду ёки Месси?
Ads

2005 йилги “Олтин тўп” соҳиби Роналдиньо Криштиану Роналдудан кўра Лионель Мессининг ўйин услуби кўпроқ ёқишини айтди.

“Месси ёки Роналду? Менинг назаримда бу савол ким кучлироқ деган маънода эмас, аксинча, кимнинг услубини ёқтиришим ҳақида бўлса керак. Мен Мессини танлаган бўлардим. Чунки, унинг услуби бошқаларникидан фарқ қилади. У ажойиб фикрлайди ва барча нарсани билади. Шунинг учун мен Мессини танлайман”, - дейди бразилиялик футбол афсонаси.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо бундан аввалроқ Мессини “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчи деб айтган эди.