Роналду ёрдамга Кевин де Брюйненинг келишини кутяпти

Европада порлаган футболчилар ҳеч нарсадан чўчимай Саудия Арабистони чемпионатига йўл олаётгани, энг аввало, Криштиану Роналдунинг ушбу мамлакатга боргани билан боғлиқ.

Роналду бу мамлакатда тўпурарлик рекордини оширмоқчи. Бу ишда унга жаҳон футболидаги энг зўр плеймейкерлардан Кевин де Брюйне ёрдам бериши мумкин.

Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, “Ан-Наср” бельгиялик футболчи трансфери бўйича ишга киришган. Саудияликлар “Манчестер Сити” футболчиси билан тез орада учрашув ташкил қилмоқчи.

“Ан-Наср” 32 ёшли футболчини клубнинг узоқ муддатли лойиҳаларига жалб қилмоқчи ва бўлажак учрашувда айнан мана шу масала муҳокама қилинади.

Кевин де Брюйненинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган. Бироқ футболчи кейинги пайтда кўп жароҳат оляпти. Охирги оғир жароҳатини даволатаётган бир пайтда “Манчестер Сити” мутасаддилари унинг юқори даражага чиқа олмаслигинидан хавотирда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!