Роналду: Ёш – бу мен учун шунчаки рақам

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду ёш унинг ўйинига таъсир ўтказолмаслигини айтиб ўтди.

“Ёш – бу мен учун шунчаки рақам. Бу мен фаолиятимни тез орада якунлашимни англатмайди. Буни ўз ўйинларим билан исботлайман”, - дейди 34 ёшли португалиялик футболчи.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида ҳозирча 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйишга эришди.