Роналду ёшлигида кимлардан ўрнак олган?

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ёшлигида "Манчестер Юнайтед" футболчиларидан кўп нарсаларни ўрганганини айтди.

“Ақлли бошлардан фойдаланиб қолиш керак. Ақлли инсон ўзидан кўра кучлироқ ўйинчиларни кузатиши керак. Мен "Манчестер Юнайтед"да ўйнаётган пайтларимда худди шундай қилганман ва Гиггз, Скоулз, ван Нистелрой, Фердинанд каби футболчилардан кўп нарса ўрганганман. Бундай футболчилардан ўрганмаслик, бу шунчаки аҳмоқликдир”, - дейди 34 ёшли португалиялик футболчи.

Маълумот учун, Роналду 2003-2009 йилларда “Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурган ва 292 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 118 та гол ҳамда 68 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.