Роналду “Ювентус”га сўнгги қарорини айтди
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг клубдаги фаолияти сўроқ остида турганди. Жамоани Максимилиано Аллегри қабул қилиб олганидан кейин кўпчилик португалиялик юлдузнинг кетишини кутмоқда.
Чунки Аллегри аввал ҳам Роналдунинг “Ювентус”да тўп тепишини маъқулламаган эди.
Криштианунинг ўзи ҳам бошқа жамоаларга ўтиш имкониятини ўрганиб чиқди. Унга “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва ПСЖ қизиққанди. Бироқ, куни кеча португалиялик юлдуз клуб раҳбариятига фаолиятини Туринда давом эттиришга қарор қилганини билдирди.
Айни пайтда футболчи Европа чемпионатидан кейин таътилга чиққан. У 25 июль куни клубга қайтади ва раҳбарият билан келажаги борасида гаплашиб олишни режалаштирмоқда. Роналдунинг агенти Жорже Мендеш “Ювентус”дан келаси йили якунланадиган шартномани яна бир йилга узайтиришни талаб қилмоқда.
Роналду “Ювентус”га келганидан бери жами 133 та учрашувда майдонга тушиб, 101 та гол урди ва 22 та голли пас узатди.
Фикрлар