Роналду "Ювентус"ни тарк этиш ниятида, бироқ...

Ҳужумчи Криштиану Роналду "Ювентус"ни тарк этишга тайёр. Marca нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти ҳам, португалияликнинг ўзи ҳам ҳозирги вазиятда ҳамкорликни давом эттириш ёки эттирмаслиги аниқ эмас.

Туринликлар учун асосий омиллардан бири - коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз. Роналдунинг трансфери орқали клуб ҳам ойлик маош учун харажатларни камайтириши, ҳам янги футболчиларни сотиб олиш учун маблағга эга бўлиши мумкин.

Аммо ҳозирча, на Роналдуга, на "Ювентус"га бу борада муносиб таклифлар келиб тушмаган.

Португалияликнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!